СЎЗ БИРИКМАСИ

СЎЗ БИРИКМАСИ — икки ёки ундан ортиқ мустақил сўзнинг тобе грамматик алоқа (мослашув, бошқарув ёки битишув) асосида бирикиши натижасида ҳосил бўлган, борликдаги нарса ва ҳодисаларнинг номини билдирадиган синтактик тузилма — нутқ бирлиги: игнанинг кўзи, китобни ўқимоқ, ойдин кеча ва б. Ҳар қандай Сб. бирдан ортиқ мустақил сўзнинг бирикувидан ҳосил бўлади, тузилади ва 2 қисмдан — ҳоким ва тобе қисмдан ташкил топади: олий маълумот (олий — тобе қисм, маълумот — ҳоким қисм).

Сб. компонентларининг таркибига кўра содда ва мураккаб турларга булинади. Компонентларининг ҳар бири бир сўз шаклига тенг бўлган Сб. содда Сб. ҳисобланади: сайроқи қуш, йигирма хонадон, тез югурмоқ каби. Компонентлари ёки улардан бири бирдан ортиқ сўздан, суз бирикмасидан иборат бўлган бирикмалар мураккаб Сб. дейилади. Мас, олий маълумотли мутахассис (олий маълумотли — тобе кием, мутахассис — ҳоким қисм).

Таркибидаги ҳоким қисмнинг қайси сўз туркумидан бўлишига кўра С б. нинг 2 тури фаркланади: от Сб., феъл Сб. От Сб. ҳоким компоненти феълдан бошқа туркумга оид сўз (от, сон, равиш) билан ифодаланган Сб. дир (юк машинаси, барча ўқувчилар, гўзал қишлоқ ва б.). Феъл Сб. ҳоким кисми феъл билан ифодаланган Сб. ларидир (боғни айланмоқ, китоб ўқимоқ, тез юрмоқ каби). Таркибидаги тобе сўзнинг синтактик вазифасига кўра 3 тури фаркланади: аниқловчили Сўз бирикмаси (янги китоб), тўлдирувчил и Сб. (укамни ўйнатдим) ва ҳолли Сб. (тез гапирмоқ, қишлокла яшамоқ).

Сўз бирикмаси мазмун ва оҳанг тугаллигига эга бўлмайди, фикр ифодаламайди ва шу хусусияти билан синтактик бирлик бўлмиш гапдан фаркланади.

Азим Ҳожиев.

Loading...