СЎЗ ЎЙИНИ — бадиий адабиётда айрим сўзларнинг шаклий ўхшашлиги асосида турли маънода қўлланилиши. Сўз ўйини халқ оғзаки ижоди ва мумтоз шеъриятда кўп учрайди. Фақат Сўз ўйинига асосланиб яратилган жанр туюқ деб аталади. Mac, Қўлингдан келганча чиқар яхши от, Яхшилик қил, болам, ёмонликни от, Насиҳатни ёд қилиб ол, фарзандим, Ёлғиз юрма чанг чиқармас ёлғиз от.
(Эргаш Жуманбулбул ўғли). Бадиий сўз санъатидан таэкнис ҳам Сўз ўйини асосида яратилади.