СЎЗ

СЎЗ — тилнинг нарсаҳодисалар, жараёнлар ва хусусиятларни номлаш учун хизмат қиладиган энг муҳим структурмаъновий бирлиги; ўз товуш қобиғига эга бўлган, борликдаги нарсалар ҳақидаги тушунчани, улар ўртасидаги алоқани ёки уларга муносабатни ифодалай оладиган, турли грамматик маъно ва вазифаларда қўлланадиган энг кичик нутқ бирлиги, лексеманинг нуткда муайян шакл ва вазифа билан воқеланган кўриниши. Сўз ran учун қурилиш материали бўлиб хизмат қилади, лекин, ундан фаркли равишда, хабар ёки тугал фикр билдирмайди. Ўзида лексик ва грамматик маънони бирлаштирган ҳодда Сўз муайян сўз туркумига мансуб бўлади, ўз таркибида муайян тил тизимида олдиндан тайин бўлган барча грамматик маъноларни ифодалайди.

Тилшуносликда «Сўз» атамаси лексемага нисбатан ҳам қўлланади ва лексик Сўз деб юритилади. Мас, «сўз ясалиши», «ясама сўз» бирикмаларида «сўз» худди шу маънода қўлланади. Лексеманинг нутқда муайян шаклда воқеланган ҳолати тилшуносликда с ў з шакл, лексема шакл ёкиморфологик сўз деб ҳам юритилади.

Сўзнинг товуш ва маъно томони бор. Лекин ҳар қандай товуш йиғиндиси Сўз бўлавермайди. Товуш ёки товуш бирикмаси Сўз бўлиши учун маънога эга бўлиши, яъни муайян тил эгалари шу товушлар воситасида бирор нарсани англаши ёки бирбирига англатиши керак. Сўз маъносида умумийлик ва яккаликнинг, барқарорлик ва ўзгарувчанликнинг диалектик ўзаро муносабати акс этади. Маънонинг барқарорлиги ўзаро тушунишни қулайлаштирса, унинг ўзгарувчанлиги (С. нинг аник, бир маъносидаги ўзгаришлар) Сўздан борликдаги янги тушунча ва нарсаларни номлашда фойдаланишга имкон беради, бадиий сўз санъатининг муҳим омилларидан ҳисобланади. Сўзнинг кўп маънолилиги ҳам айнан маънонинг ўзгарувчанлиги билан боғлиқ. Сўзловчининг номланаётган нарсага муносабати Сўз маъносининг сўзловчи ҳистуйғусини, шахсий фикрини ифодаловчи эмоционал жиҳатини ташкил этади. Сўз тилда муайян тизимни шакллантирадики, бу тизим Сўзнинг грамматик белгиларига (сўз туркумлари), С. Ясалиши алоқаларига ва семантик муносабатларига (синонимлар, омонимлар, антонимлар) асосланади.

Булардан ташқари, луғавий маънога эга бўлмаган, лекин ўз товуш қобиғига, ўзига хос маъно, вазифасига эга бўлган, шу билан бирга сўз ясаш ёки сўз шаклини ҳосил қилиш учун фойдаланиладиган морфемалардан фарқланувчи тил бирликлари ҳам «Сўз» деб юритилади. Булар ёрдамчи Сўзлар (билан, лекин, каби, худди), ундовлар (оббо, эҳҳе, вой), тақлид сўзлар (миёв, дукурдукур, ялтюлт) ва модал сўзлар (шубҳасиз, демак, эҳтимол)дир.

Азим Ҳожиев.

Prev Article

СЯНБИ