СОЗ

СОЗ — 1) Марказий Осиёда мусиқа чолғў асбобларининг умумий ифодаси; 2) торлитирнама мусиқа чолғу асбоби. Озарбайжон, Эрон, Туркия ва б. мамлакатларда тарқалган. Ёғочдан ясалади, ноксимон косаси пардалар боғланган узун дастасига елимлаб уланади. Умумий уз. 70—80 см. 5 тадан 9 тагача сим торлари мезроб билан чалинади. Улар, одатда, квартаквинтага созланади. С, асосан, ошиқлар, хонандалар қўшиғига жўр чолғу асбоби сифатида, шунингдек, халқ чолғу ансамбли таркибида ишлатилади.

Loading...