СЎЗ ЯСАЛИШИ

СЎЗ ЯСАЛИШИ — 1) муайян тилда мавжуд бўлган усуллар, намуна ва қолиплар асосида, маълум воситалар ёрдамида янги сўз ҳосил қилиш (сўз хрсил қилиниши). Мас, аффикс ёрдамида Сўз ясалиши (сўзҚла > сўзла, маза Қ ли >мазали), «қил» ёрдамчи феъли ёрдамида Сўз ясалиши (тасдиқ қилмоқ, роҳат қилмоқ). Бу ерда «ясалиш» сўзи «ясамоқ» феълининг мажҳул нисбат шакли ҳисобланади ва жараённи ифодалайди; бирикманинг ўзи эса лингвистик термин эмас;

2) тилшуносликнинг «Фонетика», «Лексикология»га ўхшаш алоҳида соҳасини (бўлимини) билдиради. Mac, ўзбек тили морфологияси, ўзбек тили синтаксиси, ўзбек тили сўз ясалиши. Бу ўринда «Сўз ясалиши» бирикмаси тилшуносликка оид термин ҳисобланади. Тилшуносликнинг бу бўлимида янги ясама сузларнинг пайдо бўлиши ва бунинг шартшароитлари, ясама сўз таркибий кисмларининг (С. я. асоси ва сўз ясовчининг) моҳияти, шунингдек, Сўз ясалиши билан боғлиқ бошқа тушунча ва ҳодисаларнинг моҳияти ўрганилади. Mac, С. я. маъноси, Сўз ясалиши типи ва қолипи, Сўз ясалиши меъёри, Сўз ясалиши имконияти, Сўз ясалиши даги маҳсуллиликмаҳсулсизлик ҳодисаси, Сўз ясалишининг асосий усуллари, воситалари ва б. Шу асосда тилнинг Сўз ясалиши тизими тағлил этилади.

Ҳоз. ўзбек тилида ясама сўзлар, асосан, аффикслар ёрдамида ҳосил қилинади, яъни морфеманинг бир тури сўз ясаш учун хизмат қилади. Ҳар қандай ясама сўзнинг таркиби Сўз ясалиши асоси ва сўз ясовчидан иборат бўлади: ҳуқуқшунос (ҳуқуқ — С. я. асоси, шунос — сўз ясовчи), текисламоқ (текис — С. я. асоси, ла — сўз ясовчи). Сўз ясалиши асоси ясама сўз бўлиши ҳам мумкин: билимли (билим — С. я. асоси, ли — сўз ясовчи). Ўзбек тилида фақат мустақил сўзлардан, уларнинг ҳам от, сифат, феъл туркумига оид сўзлардан янгиянги сўзлар ясалади. Демак, мустақил суз туркумларидан фақат от, сифат ва феъл туркумларигина Сўз ясалиши тизимига эга. Ўзбек тили луғат (лексик) таркибининг бойиши, ривожланишида Сўз ясалишининг муҳим ўрни бор. Азим Ҳожиев.

Loading...