СЎЗАНА

СЎЗАНА (форс. — игна билан тикилган) — машина ёки қўлда матога кашта тикиб тайёрланадиган бадиий буюм. Ип газлама, шойи, бахмал каби сидирға матоларга турли чоклар (босма, йўрма, попоп)да кашта тикилади. Кашта замини сифатида мато ранги Сўзана колоритини ҳосил қилишда муҳим роль ўйнаши билан палакцан фарқ қилади. Нақш мужассамоти марказий майдон (айлана гул ва б.) ва ҳошия (такрорланувчи 1—2 нақш бўлаги)дан тузилган тўртбурчак, мурабба шаклга эга бўлиб, асосан, ўсимликсимон (баъзан тасвирли, сюжетли) нақшгуллардан иборат. Накш мужассамотининг асосий чизиклари ахта ёрдамида матога туширилади. Сўзананинг бадиийлиги, нафосати чеварнинг маҳорати, унинг ижодий диди билан белгиланади. Айниқса, зардўзликдз. тайёрланадиган Сўзаналар жилоси, жозибаси билан ажралиб туради. С, одатда, хонани безатиш учун деворга осилади (айрим минтақаларда келинкуёвларнинг ўрни устига ёпилади).

Сузана (19-а. охири, Шахрисабз). Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудида Сўзана қадимдан кенг тарқалган. Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Шахрисабз ва б. да ўзига хос тарзда тайёрланган Сўзаналар каштаси, нақши, ранги жиҳатдан хилмахил бўлиб, улардан намуналар республика ва хорижий мамлакатлар музейларида, хусусий тўпламларда сақланади. 20-а. нинг 20— 30й. ларида Сўзананинг асосий мужассамоти шаклланди (ҳошия ингичкалашди, гуллар етакчи ўринни эгаллади), 40й. лардан машина каштадўзлигининг ривожланиши билан Сўзана кашталари машинада ҳам тикила бошланди, мавзули, тасвирли Сўзана мужассамотлари юзага келди. 20-а. охирига келиб Ўзбекистон мустақиллиги (1991) дан кейин амалий безак санъатининг барча соҳаларида бўлганидек, каштадўзлик (жумладан, унинг Сўзана тури) ҳам жадал ривожланди, Сўзана учун мато ва кашталар учун иплар тайёрлаш кенг йўлга қўйилди. Бунда Бухоро (3. Аълобердиева, 3. Облоқулова ва б.), Сурхондарё (А. Холёрова ва б.), Самарқанд (С. Раҳматуллаева, М. Ҳайдарова ва б.), Тошкент (И. Давлатов, З. Файзуллаева ва б.), Қашқадарё (3. Ҳамидова ва б.) каби Сўзана тайёрлаш марказларининг ҳиссаси катта. Замонавий мужассамотли, нафис колоритли, сержило, рангбаранг Сўзаналар яратилмоқда, улар халқаро кўргазмалар (АҚШ, Франция, Италия ва б.)да намойиш этилади, музей ва хусусий тўпламларда сақланади.

Сўзана мужассамотларини яратишда рассомлар амалий санъат усталари билан ҳамкорлик қилмоқда.

Loading...