СЎЗЛАШУВ ТИЛИ

СЎЗЛАШУВ ТИЛИ — оғзаки адабий тил турларидан бири; кундалик турмушдаги алоқааралашув учун хизмат қилади, муомала ва таъсир кўрсатиш вазифасини бажаради. Миллий алоқааралашув воситаси сифатида миллатнинг шаклланиш даврида вужудга келади. Ст. адабий тилнинг яшаш, амал қилиш шакли сифатида унинг асосий белгиларига (лахжалардан устун туриш, барқарорлик, меъёрийлик, қўлланиш соҳасининг кенглиги) эга бўлади. Сўзлашув тили тарихий категория. Сўзлашув тилининг турли миллий. тиллардаги тарихи унинг оғзаки шаклда мавжуд бўлганлиги туфайли манбаларда қайд этилмаган.

Ст. бир қатор ўзига хос белгилари билан, жумладан, олдиндан ўйлаш ва тил материалини олдиндан танлаб олишнинг бўлмаслиги, нутқий алоқанинг суҳбатдошлар орасида бевосита бўлиши, нутқ жараёнининг эркинлиги, расмийликдан ҳоли бўлиши ва ш. к. билан ажралиб туради. Тилнинг барча соҳалари (фонетика, морфология, лексика ва б.) бўйича ҳам Сўзлашув тилининг алоҳида хусусиятлари бор. Мас, фонетика бўйича бу нарса ўзига хос талаффузда кўринса, лексикада унинг ўзига хос сўзларга (арголар, жаргонлар, диалектизмлар ва б. га) эгалигида намоён бўлади. Сўзлашув тили хизмат кўрсатадиган алоқааралашув жараёнида нафақат соф лисоний воситаларнинг ўзи, балки қўл ва юз билан қилинадиган имоишораларнинг ҳам катта аҳамияти бор: бундай имоишоралар сўзловчи нутқининг янада аниқ ва таъсирчан бўлишини таъминлайди, пауза ёки айрим сўзлар ва фикрлар ўрнини босади. Сўзлашув тили унсурлари бадиий адабиётда ҳам, унинг таъсирчанлигини ошириш, маҳаллий колоритни кўрсатиш мақсадида ҳам кенг қўлланади.

Loading...