СПАРТА ТАРБИЯСИ

СПАРТА ТАРБИЯСИ — мил. ав. 84-а. ларда Спарта давлатида зодагонларнинг болаларини тарбиялаш тизими. 7 — 20 ёшдаги болалар 7 ёшгача оилада тарбияланган, кейин давлат интернатларида ҳарбийжисмоний тайёргарлик кўришган. Ўқиш ва ёзишни ўрганишган; буйруққа бўйсуниш, уни сўзсиз бажариш ва ғалабага эришиш кўникмалари шакллантирилган, ҳарбий интизом асосида ҳаётга ўргатилган. Тартибинтизом йилданйилга қийинлаштириб борилган. Катталарга сўзсиз бўйсуниш, енгил кийимда, оёқ кийимсиз юришга, каттиқ ўринжойда ётишга ўргатилган. Махсус жисмоний машқлар бажарилиши белгилаб қўйилган. 15—20 ёшдагилар учун ҳарбий машклар билан бирга, хорда куйлаш асосий машғулотлар сирасига киритилган. Ёшларнинг аклий ривожланиши муҳим ҳисобланган ва саволларга аниқ ҳамда қисқа жавоб бериш махсус машғулотлар жараёнида ўзлаштирилган. Қизлар оилада тарбияланган, лекин уларнинг тарбия тизимига югуриш, кураш, диск ва найза улоктириш каби машклар киритилган. 18—19-а. педагогик фикр тараққиётида Спарта тарбиясининг муҳим ижобий таъсири бўлган. Бу тарбиянинг айрим жиҳатлари кейинги йилларда Франция ва Россия ҳарбий ўқув юртларида ҳам қўлланилган.

Prev Article

СОҲИЛ

Next Article

СПАРТАК