СПЕКТАКЛЬ

СПЕКТАКЛЬ (лот. spectaculum — томоша) — театр санъати асари. Постановкачиреж. бошчилигида театр жамоаси (актёрлар, рассом, композитор, балетмейстер ва ҳ. к.) томонидан яратилади. Спектакль асосида пьеса (опера ва балет композитор партитураси, либретто, сценарий) мазмуни билан белгиланувчи ғоявий ният ётади. Танланган пьесанинг талқин режалари, декорация ва либосларнинг эскизлари, роллар тақсимоти театр бадиий кенгашида муҳокама қилинади. Реж. пьеса ва образларнинг талқин воситаларини муайян ғоя ва бадиий шаклга бўйсундиради, Спектакльнинг кўринишлари, ечими ва рамзий ишораларини рассом билан ҳамкорликда ҳал қилади. Актёрлар билан ишлаш, мизансаҳналарни белгилаш, саҳнавий образлар ва улар ўртасидаги муносабатларни шакллантириш Спектакль яратиш жараёнининг ҳал қилувчи шартларидан биридир. Спектакль синтетик асар бўлгани учун ундаги безак, жиҳоз, либос, пардоз, мусиқа ва рақс воситалари, чироклар ва турли эффектлар уни янада бойитади. Яна қ. Театр, Режиссёрлик санъати, Актёрлик санъати.

Loading...