СПЕКТР

СПЕКТР (лот. spectrum — тасаввур, тасвир) (физикада) — 1) тизимни ёки жараённи тавсифловчи бирорбир физик катталикнинг барча қийматлари мажмуи. Спектр дискрет (узлукли) ва узлуксиз бўлади;

2) бирорбир нурланишда мавжуд бўлган тўлқин частоталари мажмуи;

3) ҳар бир йўналишда муайян узунликли ёки частотали монохроматик тўлқин тарқаладиган қилиб ажратилган электромагнит нурланиш;

4) экран, фотопластинкадаги тасвир;

5) электромагнит нурланиш кўринадиган ёруғликдан иборат бўлганда Спектр ҳосил қиладиган рангли йўл. Турли хил нурланишларнинг модда томонидан ютилиш ва чикариш Спектрлари, электромагнит тўлқинлар ўзгарувчан токларининг частота С. лари, Қуёш хромосферасининг Спектр ва б. кўпгина Спектрлар ўрганилган. Бу ишлар оптик спектрал асбоблар, тўлқин ва частота ўлчагичлар ва б. ёрдамида амалга оширилади. Кўпинча тебраниш частотаси Спектр идан фойдаланилади. Тебранишнинг табиатига қараб электромагнит тебранишлар Си, акустик С, оптик Спектр хиллари мавжуд. Электромагнит тебранишлар Си, айниқса, оптик диапазондагиси (тўлқин уз. 103—10~3 мкм) етарли даража ўрганилган. Оптик Спектрнинг чиқариш (объектдан ёруғлик чиқаётганда ҳосил бўлади), ютилиш (моддадан ёруғлик ўтаётганда ҳосил бўлади), сочилиш ва қайтариш жараёнларида содир бўладиган хиллари бор. У кимёвий тахлидда, атом ва молекуляр физикада ва б. да қўлланади. Тебраниш Си чизикли ва туташ хилларга бўлинади. Чизикли Спектр частоталари бирбиридан маълум катталикда фарқ қилувчи гармоник тебранишларни, туташ Спектр эса частоталари турлича бўлган гармоник тебранишларни ўз ичига олади.

Loading...