СПЕНСЕР

СПЕНСЕР (Spenser) Герберт (1820.27.4, Дерби ш. 1903, 8.12, Брайтон ш.) — инглиз файласуфи ва социологи, позитивизм асосчиларидан бири. Ф. Бэкондаи кейин умумий билим тизимини яратишга уринган олим ҳисобланади. Спенсер ўзининг асосий асари 10 ж. ли «Синтетик фалсафа тизими» китоби устида узок, ишлади (1862—96)! Ибтидоий маданиятни ўрганишга муайян ҳисса қўшди. Конт изидан бориб социология асосига эволюция ғоясини қўйган. Унинг «Социология асослари» асарининг ўзагини биологик ва ижтимоий организмлар ўртасида ўхшашлик мавжуд, деган қоида ташкил этади. Спенсер карашларида эволюционтарихий ёндошув структуралифункционал ва тизимли ёндошувлар билан қўшилиб кетган. Унинг фи крича, ижтимоий организм 3 та асосий «тизим»дан иборат: «регулятив», «ҳаёт учун воситалар ишлаб чиқувчи», «тақсимловчи». «Регулятив» тизимни таҳлил этар экан, Спенсер эътиборни «ижтимоий назорат» воситаларига қаратади. Хусусан, у сиёсий бошкарувни ижтимоий назоратнинг бир тури сифатидагина тушунтирган. Бу тартиботлар ибтидоий жамиятдаёқ мавжуд бўлган шакллардан юзага келган ва астасекин ривожланиб борган. Ҳар қандай ижтимоий тартибот ижтимоий ҳаракатларнинг мустаҳкам тузилмаси сифатида шаклланади. Спенсер шахснинг ривожини эволюциянинг олий мақсади ва тараққиётнинг асосий мезони деб билди, синфий курашни қоралади. Спенсер социологик таълимотининг баъзи гоялари (жамиятнинг органик концепцияси, мувозанат назарияси ва б.) ни замонавий социология мактаблари пухта ўзлаштирган.

Loading...