СПЕРМАТОЗОИД (сперма ва юн. zoon — тирик организм ва eidos — кўриниш) — одам, ҳайвон ва кўпчилик ўсимликларнинг эркаклик жинсий ҳужайраси. Одам ва ҳайвонларда уруғдонда пуштҳужайраси (сперматогонийлар)п,дм ҳосил бўлади. Сперматозоиднинг бошчаси, бўйни, танаси ва думи бўлади. Одам ва кўпгина умуртқасиз ҳамда умуртқали ҳайвонлар Си хивчинли ёки думли бўлиб, улар ёрдамида ҳаракат қилади. Баъзи чувалчанглар, мингоёқлар, қисқичбақасимонлар ва каналар Си думсиз ва турли шаклда, амёбасимон ҳаракатланади. Сперматозоид узунлиги бир неча ўн мкм дан юзлаб мкм гача, ҳашаротларда бир неча мм. Гистокимёвий усуллар ёрдамвда Сперматозоид танасида оксидланишқайтарилиш ферментлари, гликоген, фосфолипидлар ва АТФ борлиги аникланган. Бу ҳол С. танаси энергия манбаи эканлигидан далолат беради. Мухит т-раси, осмотик босими, кислоталилигининг ўзгариб туриши Сперматозоид функциясининг бузилиши ва тезда ғалок бўлишига олиб келади. Сперматозоид микдорининг камайиши (олигозооспермия) кўпинча бепуштликка сабаб бўлиши мумкин.
Ўсимликларда ҳаракатчан Сперматозоид (антерозоид)лар антеридийларда ҳосил бўлади. Кўпчилик уруғли ўсимликлар Си хивчинсиз, фаол ҳаракатланмайди; улар спермийлар деб аталади. Яшил ва қўнғир сувўтлар, айрим тубан замбуруғлар, йўсинлар, қирққулоқлар, қирқбўғимлар, плаунлар, саговниклар ва гинкго С. ининг 2 ва ундан кўпроқ хивчини бўлади. Сперматозоидлар целлюлоза қобиғининг бўлмаслиги, кўпинча майда (айрим саговникларда йирик) бўлиши билан ўсимликларнинг бошқа ҳужайраларидан фарқ қилади.