
СПИКУЛАЛАР
СПИКУЛАЛАР (лот. spiculum — учи, mut — наштар) — 1) айрим умуртқасизларнинг оҳак ёки кремнийдан иборат скелет элементлари. Ғовактанлилар (1, 3, 4 ва кўп ўқли игналар шаклида), 8 нурли кораллар, эгат қоринчали моллюскалар, игнатерилилар (голотуриялар) ва асцидиялар учун хос; 2) нематодаяараа эркаклик жинсий органларининг бир қисми. Айрим нематодаларда Спикулалар клоака тешигидан чиқарилиб, урғочиси жинсий тешигини кенгайтириш учун хизмат қилади; бошқаларида Спикулалар тарновсимон шакдда, бирбири устига тахланиб, урғочиси жинсий йўлига уруғ ҳужайраларни ўтказиш вазифасини бажаради. Одатда, Спикулалар 2 та, баъзан 1 та бўлади.