СПИРАЛ ГАЛАКТИКАЛАР

СПИРАЛ ГАЛАКТИКАЛАР — ташки кўриниши спирални эслатувчи гигант юддуз системалари. Телескопда кузатилганда катта равшан ядроси кўринади, унинг атрофини ядродан бошланувчи спиралсимон бир неча шохобча ўраб туради. Спирал галактикалар кўпинча бир томонга ўралган икки шохобчадан иборат бўлади. Баъзан дарахт шохчаларига ўхшаш эркин шохобчали Спирал галактикалар кузатилади. Ҳатто битта тармокли Спирал галактикалар мавжуд. Ҳамма шохобчалар деярли бир текисликда, яъни Галактиканинг айланиш текислигида жойлашган. Андромеда туманлиги ҳам, бизнинг Галактика ҳам Спирал галактикалар (Сомон йулиижж айрим қисмлари иккига ажралган ҳолда кўринади) ҳисобланади. Астрономик кузатишлардан Қуёш системаси спирал тармоклар орасидаги ораликда жойлашганлиги аникданган. Айрим Спирал галактикалар (мас, NGC 1300) да тармоклар ядродан эмас, балки у билан «кўприк» воситасида боғланган ва ундан бир неча ўн парсек масофадан бошланади. Бундай Спирал галактикалар узилган Спирал галактикалар деб аталади. Спирал галактикалар ўз ўқи атрофида айланади. Айланиш тезлигини ўлчаб, галактикаларнинг массасини тахм. хисоблаб чиқариш мумкин (яна қ. Галактика, Галактикалар).