СПЛЕНОМЕГАЛИЯ

СПЛЕНОМЕГАЛИЯ (юн. splen та лоқ ва megas — катта) — талоқ (қора жигар)нинг катталашуви. Кўпинча талоқ касалликлари (ўсмалар, кисталар, абсцесслар)да, умумий инфекциялар (сепсиз, безгак, ич терлама, тепкили терлама ва б.)да, қон (мас, лейкоз, лимфогранулематоз) ва жигар касалликларида кузатилади. Спленомегалия талоқда қон айланишининг бузилиши (мас, тромбозлар), талоқ функциясининг кучайиши (гиперспленизм) ва б. асоратларга олиб келади.

Давоси: операция килиб талоқ олиб ташланади (спленэктомия).