СПЛИТ

СПЛИТ — Хорватиядаги шаҳар. Адриатика денгизи соҳилидаги порт. Аҳолиси 190 минг киши (1998). Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Атрофидаги шахарлар билан йирик саноат тугунини ташкил қилади. Кемасозлик, цемент, кимё, озиқовқат, тўқимачилик саноати корхоналари, ГЭС мавжуд. Сплитда Биологияокеанография и. т. институти, денгиз, археология ва б. музейлар, бадиий галерея бор. Туризм маркази ва иқлим курорти. Қад. Рим меъморлиги — император Диоклетиан саройи (тахм. 300 й.) ва ренессанс меъморлиги ёдгорликларидан ратуша, черковлар (11—16-а. лар) сақланган. Сплит якинида Салона антик шаҳар (мил. ав. 2-а. — мил. 4-а.) крлдиклари топилган.

Loading...