СПОРАЛАР

СПОРАЛАР (юн. spora — сочиш, сепиш, экиш, уруғ) — 1) замбуруғлар ва ўсимликларда кўпайиш учун хизмат қиладиган махсус ҳужайра. Замбуруғлар ва тубан ўсимликларда митоз (митоспоралар), юксак ўсимликларда мейоз (меиоспоралар) бўлиниш натижасида вужудга келади. Ҳосил бўладиган жойига биноан, Споралар эндоспоралар ва экзоспораларга ажратилади. Тубан сув ўсимликлари С. и (зооспоралар)нинг ҳаракатланиш органи — хивчинлари бўлади. Қурукдикда ўсадиган юксак ўсимликларда Споралар хивчинсиз; қаттиқ қобиқ билан ўралган; шамол ёрдамида тарқалади. Споралар ўлчами 3—5 мкм дан 25—50 мкм, баъзан 200 мкм гача (ипсимон сувўтлар). С. овал, цилиндрсимон, шарсимон, ипсимон ва б. шаклда; сирти ғадирбудур, ҳар хил ўсимталари бўлади. Сирти қобиқ билан ўралган Споралар 10 кундан 3—5 йилгача, баъзан 25 йилгача (қоракуя) ҳаётий хусусиятларини йўқотмайди.

Айрим замбуруғлар 1 сутка давомида 30 млн. спора ҳосил қилади. Буғдой донида 8 млн. дан 20 млн. гача, битта бошоғида 200 млн. гача спора ҳосил бўлади. Плаунлар Споралари дан тиббиёт, металл қуйиш, тоғ жинслари ёшини аникдашда фойдаланилади;

2) бир ҳужайрали паразит ҳайвонларда қалин пуст билан қопланган бир ёки кўп ҳужайрали ҳосила. Тарқалиш ва ноқулай шароитдан ҳимоя килиш вазифасини бажаради;

3) бактериялар ва археобактерияларда тинч ҳолатдаги репродуктив ҳужайра. Ҳаёт цикли охирида вужудга келади. Кўпайиш ва ноқулай шароитдан ҳимоя қилиш вазифасини бажаради. Она ҳужайра ичида (эндоспора) биттадан ҳосил бўлади. Юқори ҳарорат, сувсизлик, радиация, эритувчилар ва б. ноқулай шароитларга чидамли. Споралар қулай муҳитга тушганида кўкариб чиқиб, янги вегетатив хужайра ҳосил қилади.

Loading...