СПОРАЛИ ЎСИМЛИКЛАР

СПОРАЛИ ЎСИМЛИКЛАР — Асосан, споралар ёрдамида жинсий ва жинссиз кўпаядиган ўсимликлар. Кўпчилик Спорали ўсимликлар ноқулай муҳит шароитини спора ҳолатида ўтказади. Айрим Спорали ўсимликларда споралар камданкам пайдо бўлади, улар, асосан, танасининг бўлакларга бўлиниши йўли билан кўпаяди. Тубан спорали ўсимликлар ва юксак спорали ўсимликларга бўлинади. Тубан спорали ўсимликлар сувўтлар, бактериялар, замбуруғлар ва лишайниклардан; юксак спорали ўсимликлар эса плаунлар, қирқбўғимлар, қирққулоқпар, селагинелла ва айрим қазилма ўсимликлардан иборат. Спорали ўсимликлар очиқ уруғлилар ва ёпиқ уруғлиларта қарамақарши қўйилади. Пекин уруғли ўсимликларнинг чанг доначалари ва муртак халтачаси юксак Спорали ўсимликларнинг спораларига гомолог хисобланади.