СПОРТ ИНШООТЛАРИ — соғломлаштириш, ўқувмашқ ҳамда ҳар хил спорт мусобакалари учун мулжалланган алоҳида бино, қурилишлар мажмуаси. Замонавий Спорт иншоотларининг тимсоли сифатида қад. Олимпия ш. даги палестра ва гимнасий, стадион, отчопар, цирк кабиларни айтиш мумкин. Юнонистон ва Кдд. Римдаги амфитеатр ва колизейларда стадион ва цирклар бирлаштирилган. 19-а. га келиб Си. қурилиши жадаллашди. Сунъий сув ҳавзалари яратилди (1820—30), гимнастика заллари (1850) қад. шаклда такроран услублаштирилди. 1896 й. дан Олимпиада ўйинларининг тикланиши Си. қурилишининг кўпайишига имконият яратди. 20-а. га келиб Си. ҳар бир давлатнинг ўз миллий меъморлик анъаналари асосида янги замонавий меъморий услублар билан бойитилди. Булар Рим (1960), Токио (1964), Мюнхен (1972), Москва (1980), Сеул (1988), Атланта (1996), Сидней (2000) ва б. Олимпиада мажмуалари ўзига хос лойиҳалаштирилган: Япония (Токио)даги йирик Олимпиада иншооти Иойоги стадиони (1964, меъмори К. Тангэ, муҳандиси И. Цубон) замонавий япон меъморлигининг энг яхши асарларидан бири ҳисобланади. Бинода осма конструкциялараан фойдаланиш юқори тежамкорликка эга бўлиб, янги пластикани вужудга келишига имконият яратди. Замонавий Си. 50 га яқин спорт турларига хизмат қилади. Асосий қурилишлар машқ ва мусобақа ўтказиладиган майдон, зал ва ёрдамчи хоналардан иборат (гардероб, душ, судьялар хонаси, спорт жиҳозлари сақланадиган хона ва б.). Си. мажмуасига муҳандислик қурилмалари (электр, сув, канализация, вентиляция) дан техник фойдаланиш, томошабинлар учун қурилма иншоотлари (трибуна, фойе, буфет, санузел ва б.) киради. Шунингдек, Си. очиқ ва ёпиқ (машғулотлар талабига кўра), бир ёки бир неча спорт турларига мулжалланган (мас, гимнастика ва б. спорт ўйинлари учун универсал заллар), шунингдек, умумий ҳудудда жойлашган спортнинг ҳар хил турлари учун ихтисослашган спорт мажмуалари сифатида қурилади (мас, очиқ майдонли Си. ; футбол, енгил атлетика, чанғи спорти, трамплин, велотрек ва б., усти ёпиқ майдонли Си. ; бадиий гимнастика, сув ҳавзаси, корт, конькида югуриш спорти ва б.). Замонавий Си дан йил бўйи фойдаланиш мақсадида бир шаклдан иккинчи шаклга (езда очиқ, қишда ёпиқ) айлантириладиган маҳобатли иншоотлар бунёд этила бошланди [Япониядаги Халқаро Иокогама стадиони (1997, 72 370 ўриндиқли), СенДенидаги «Стат де Франс» стадиони (1999, 80 000 ўриндиқли, унда енгил атлетика ва регби ўйинлари ўтказилади. Ўриндикларини махсус муҳандислик қурилмалари ёрдамида кўпайтириш ёки қисқартириш мумкин), Сиднейдаги «Австралия» стадиони (1999, 80 000 ўриндиқли, майд.1 16 га, томи 30 000 кв м, лойиҳаси Австралия миллий шляпаси шаклида ишланган), Сеулдаги «Сянгам» стадиони (2001, 64 677 ўриндиқли, трибуна тепаси елканли маҳаллий балиқчилар қайиғи шаклида қурилган), Шим. Ғарбий Лондондаги «Янги Уэмбли» стадиони (қурилиши 2003 й. и бошланган, 90 000 ўриндиқли, меъмори Норман Форест компьютер технологияси ёрдамида томини ёзда очиқ, қишда ёпиқ қилиб силжийдиган шаклда лойиҳаллаштирган) ва б. ].
Ўзбекистонда 60—80й. ларда Спорт иншоотлари лойиҳалари Давлат буюртмаси асосида лойиҳалаш интлари томонидан бажарилган [Тошкентдаги Митрофанов номидаги (1963), Навоийдаги «Дельфин» (1965) сув ҳавзалари, Пахтакор стадиони ва б. ]. Мустақилликдан кейин жисмоний тарбия ва спортга, Спорт иншоотлари қурилишига алоҳида эътибор берилмоқда. Стадионлар, спорт заллари, спорт майдонлари қуриш жадал олиб борилмоқда. Бунёд этилаётган Си. юқори савиядаги халқаро мусобақалар ўтказиш имконини бермоқда (Юнусобод теннис корта ва сув хавзаси, 1996; Фарғонадаги «Тошлоқ» марказий ўйингоҳи, 1996; «Жар» спорт мажмуаси, 1998; «Қарши» теннис корти, 1998; Термиз кураш мажмуаси; 1999; Бухородаги «Хумо» (1999) ва «Бухоро» спорт мажмуалари, 2002; Намангандаги «Ёшлар» спорт мажмуаси, 2003; Андижондаги «Олимпия захиралари» спорт коллежмажмуаси, 2003; Термиз ш. даги «Дельфин» сузиш мажмуаси 2003 ва б.).