СПОРТ МАКТАБЛАРИ

СПОРТ МАКТАБЛАРИ — юқори малакали спортчиларни тайёрлайдиган ихтисослашган ўқувтарбия муассасаси. Ўзбекистонда Спорт мактабларининг 3 асосий тури мавжуд: болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, болалар ва ўсмирлар ихтисослашган олимпия мактаблари ҳамда олий спорт маҳорати мактаблари. См. Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, касаба уюшмалари ва б. ташкилот ҳамда идоралар қошида тузилган. Тошкентда дастлабки См. 1934 й. очилган. Узок, йиллар давомида Тошкент, Самарқанд, Андижон, Чирчиқ ш. ларида спорт интернатлари (ҳозир олимпия ўринбосарлари коллежлари) фаолият кўрсатиб келди ва республика терма жамоалари учун кўп минглаб иқтидорли спортчиларни тайёрлаб берди. Улар орасида юзлаб халқаро спорт мусобақаларининг совриндорлари бор. ЎзРда 570 дан ортиқ ҳар хил турдаги См. фаолият кўрсатади (2004).