СПОРТ ЎЙИНЛАРИ — мусобақалар турлари; унинг асосида нишон (рақиб дарвозаси, майдончаси ва қк)ни спорт анжоми (одатда, тўп) билан турли техник ва тактик усуллар ва воситалар ёрдамида эгаллаш ётади, белгиланган қоидаларга мувофиқ ўтказилади ва махсус кўникмаларни талаб қилади. Спорт ўйинларида табиий ҳаракатлар ва жисмоний машклар (югуриш, сакраш, улоқтириш ва ҳ. к.) комплекси қўлланилади. Спорт ўйинларининг 3 асосий тури бор: жамоавий Спорт ўйинлари (баскетбол, волейбол, гандбол, футбол, хоккей, регби, сув полосў ва б.), шахсий Су. (шашка, шахмат ва б.) ва шахсий хамда жуфтлик Су. (теннис, бадминтон). Катта жисмоний кучни талаб қиладиган Спорт ўйинлари, одатда, фақат эркаклар ўртасида утказишга мўлжалланади.