СПОРТ

СПОРТ (инг. sport — ўйин) — жисмоний маданиятнинг таркибий қисми, жисмоний тарбия воситаси ва усули, жисмоний машқларниит турли мажмуалари бўйича мусобақалар ташкил этиш, тайёрлаш ва ўтказиш тизими. Спортнинг мақсади кишиларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш ва умумий жисмоний ривожлантириш билан бирга Спорт мусобақаларида юқори натижа ва ғалабаларга эришишдир. Дастлабки Спорт мусобақалари Юнонистонда мил. ав. 1580 й. да бўлиб ўтган. 19-а. нинг 2-ярмида, айниқса, 1894 й. Халқаро олимпиада қўмитаси (ХОҚ) ташкил қилинганидан кейин Спорт жуда тез ривожлана бошлади. 1896 й. да 1замонавий Олимпиада ўйинлари ўтказилди.

Спортнинг асосий 3 та ўзаро боғлиқташкилий шакллари мавжуд: оммавий ҳаваскорлик Си; ўқув фани сифатидаги С; юқори натижалар Си. Оммавий ҳаваскорлик Си — инсоннинг жисмоний такомиллашуви шарти; у кишиларнинг ёши, саломатлигининг ҳолати, жисмоний ривожланиш даражасига кўра чегараланади. Ўқув фани сифатидаги Спорт — барча турдаги таълим муассасалари ва қуролли кучларда ҳарбийжисмоний тайёргарлик дастурларига киради. Юқори натижалар Спорти энг яхши Спорт курсаткичлари (рекордлар)га эришиш учун шароит яратади, инсоннинг жисмоний тайёргарлигини намойиш этади, жисмоний тайёргарликларнинг самарали восита ва усулларини оммавий амалиётга татбиқ этишга ёрдам беради.

Тараққиёт жараёнида Спорт жисмоний тарбия доирасидан чиқиб, мустақил умуммаданий, сиёсий, эстетик, иқтисодий аҳамият касб этди. Спорт дустона халқаро алоқаларни кенгайтиришга, халқларнинг узаро бирбирини тушуниши ва дўстлиги ривожланишига хизмат қилмоқда. 19-а. ўрталаридан бир неча Ғарб мамлакатларида профессионал Спорт ривожлана бошлади. У томошабоплиги, бизнесга айланиб, катта даромад манбаи бўлиб бораётганлиги билан ажралиб туради.

Спорт турларининг 2 асосий гуруҳи мавжуд: миллий Спорт турлари ва халқаро Спорт турлари. Миллий С . турлари ҳар бир халқнинг ўзига хос турмуш тарзи, меҳнат фаолияти ва дам олиш шароити асосидаривожланган. Халқаро Спорт турлари муайян шароитларда мусобақалар ўтказишнинг умумлаштирилган тизимларидан иборат бўлиб, бунда мусобақа иштирокчиларининг ўзаро муносабатларини, натижаларни ҳисобга олиш ва баҳолашни халқаро миқёсда бир хил тартибга келтириш, ягона қоидалардан фойдаланишга асосланган махсус чеклашлар назарда тутилади. Спорт билан шуғулланишда жисмоний тарбия ва Спортни бошқариш давлат органлари, халқаро Спорт ташкилотлари томонидан ман этилган воситаларни қўллашга йўл қўйилмайди. Юқори Спорт кўрсаткичларига эришиш мақсадида стимуляторлардан, допинг моддаларидан, Халқаро олимпиада қўмитаси ман этган бошқа воситалардан фойдаланган Спорт чи мусобақалардан четлаштирилади.

Ўзбекистон Республикасида Спорт умумдавлат иши ҳисобланиб, жисмоний маданият билан бирга Ағолининг барча қатламларини ва ёш гуруҳларини қамраб олган. Мамлакатда 50 дан зиёд Спорт тури оммалашган, улардан 30 тури Олимпиада ўйинлари дастурига киритилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» (2002 й. 31 окт.), «Ўқувчи ва талаба ёшларни спортга жалб қилишга қаратилган узлуксиз спорт мусобақалари тизимини ташкил этиш тўғрисида» (2003 й. 3 июнь), «Оммавий спорт тарғиботини янада кучайтириш чоратадбирлари тўғрисида» (2003 й. 4 нояб.) қарорлари ЎзР да Спортни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Бу қарорлар асосида янги болалар Спорт иншоотларини барпо этиш дастури, спорт анжомлари ва жиҳозлари, кийимкечаклар ва чарм пойабзал маҳсулотларини республикада ишлаб чиқариш., мактабларда, айниқса, қишлоқ мактабларида жисмоний тарбия дарслари самарадорлигини ошириш, аҳоли ўртасида Спорт маданиятини юксалтириш, оммавий Спорт тарғиботини ривожлантириш тадбирлари ишлаб чиқилиб, уларни ҳаётга татбиқ этишга киришилди. Жумладан, Ўзбекистон телевидениесининг 4канали Спорт каналига айлантирилди. Жисмоний тарбия ва Спорт соҳасини кадрлар билан таъминлаш мақсадида олий таълим муассасаларида болалар Спорти учун педагог мураббийлар тайёрлаш, Спорт журналистикаси ва психологияси мутахассисликлари бўйича таълим тизимини такомиллаштириш юзасидан муайян ишлар амалга оширилган. Спортчиларни ижтимоий қимоялаш масалалари қонун билан мустаҳкамланади. Чунончи, «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни (2000 й. 26 май)да давлат бошкарув органлари, жисмоний тарбия ва Спорт жамоат бирлашмалари, спорт клублари ва марказлари, бошқа ихтисослаштирилган спорт ташкилотлари ва муассасалари спортчиларга зарур ижтимоиймаиший шароитларни яратишлари ҳамда уларнинг сиҳатсаломатлиги мухрфаза қилинишини таъминлашлари шарт қилиб қўйилди. Спортчиларнинг айрим тоифалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқидан фойдаланадилар. Спорт мусобақаларида қатнашувчи шахслар суғурта полисларига эга бўлишлари шарт. Спорт соҳасида жуда катта ютукдарга эришган фукаролар, жисмоний тарбия ва Спортни ривожлантиришда алоҳида хизмат кўрсатган Спорт устозлари, спортчиларни тақдирлаш мақсадида «Ўзбекистон ифтихори», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвонлари таъсис этидди. Мамлакатда Спорт матбуоти шаклланди: «Спорт» газ., «Ўзбекистон футболи», «Теннис +», «Books plus futbol» (Тошкент), «Футбол экспресс» (Андижон), «Аср футболи» (Наманган), «Интер футбол» (Косонсой) каби газ. лар нашр этилмоқда.

Соат Мусаев, Комил Ярашев.

Loading...