СТАГФЛЯЦИЯ (лот. stagno — қўзғалмас қиламан ва infl atio — шишмоқ, пуфланган) — иқтисодиётда чуқурлашиб бораётган пасайиш билан ўсиб бораётган инфляциянинг қўшилиши, иқтисодиётнинг турғунлик, инфляция билан тавсифланувчи ҳолати. С нисбатан кам учрайдиган ҳодиса. С. белгилари: иктисодий ўсиш ғоят суст боради ёки юз бермайди, ишсизлик кўпаяди, тирикчилик қиймати усади, инфляция кучаяди, ишлаб чиқариш. қувватлари тўла ишлатилмайди, инвестиция жараёни сустлашади, ижтимоий беқарорлик ортади. Стагфляция ривожланган Ғарб мамлакатларида 70й. лар —80й. лар бошида жаҳон бозорида хом ашёёқилғи товарлари нархларининг бир неча баравар кўтарилиши оқибатида пайдо бўлди. 90й. лар бошларида СССР парчаланганидан кейин вужудга келган ва бозор иқтисодиётига ўтаётган мустақил давлатларнинг деярли барчасида чуқур С ҳолати юз берди.