СТАЛИНГРАД ЖАНГИ

СТАЛИНГРАД ЖАНГИ — 2-жаҳон уруши давридаги энг йирик жанглардан бири (1942 й. 17.7 — 1943 й. 2.2). Сталинград атрофи ва шаҳар ичидаги мудофаа жангларида (18 нояб. гача) Сталинград (маршал С. К. Тимошенко, 23 июлдан генераллейтенант В. Н. Гордов, 9 авг. дан генералполковник А. И. Ерёменко), Жан.

Шарқий (7 авг. — 27сент. да генералполковник А. И. Ерёменко) ва Дон (28 сент. дан; генераллейтенант, 1943 й. 15 янв. дан генералполковник К. К. Рокоссовский) фронтларининг совет қўшинлари қаттиқ қаршилик кўрсатиб, немис фашистларининг 6дала ва 4танк армиялари ҳужумини тўхтатди. 19—20 нояб. да Жан. Ғарбий (22 окт. дан; генераллейтенант, 7 дек. дан генералполковник Н. Ф. Ватутин), Сталинград (28 сент. дан; генералполковник А. И. Ерёменко) ва Дон фронтларининг совет қўшинлари ҳужумга ўтиб, Сталинград атрофида душманнинг 22 дивизияси (330 минг киши)ни куршаб олдилар. Дек. да совет қўшинлари душманнинг куршаб олинган группировкани қутқариш учун қилган ҳаракатларини қайтариб, уни тормор келтирди. 31 янв. — 2 фев. да немис фашистлари 6армиясининг қолдиқлари (91 минг киши) генералфельдмаршал Ф. Паулюс бошчилигида асир тушдилар. Сталинград жанги даги галаба жуда катта сиёсий, стратегик ва халқаро аҳамиятга эга бўлди.