СТАНДАРТЛАШ

СТАНДАРТЛАШ — стандартлар белгилаш ҳамда уларни фан ва техника, халқ хўжалиги тармоқларида қўллаш жараёни. Стандартлаш фан, техника ва амалий тажрибаларнинг умумлаштирилган ютуқларига таянади. Стандартлашнинг вазифаси: катталиклар бирликларини, термиштар ва белгиларни қабул қилиш; маҳсулотлар ва ишлаб чиқариш. жараёнларига техник талаблар қўйиш; хавфсизликни таъминлайдиган ва моддий бойликларни асрайдиган шартларни белгилаш. Стандартлаш халқ хўжалигини бошқаришда муҳим роль ўйнайди. Стандартлаш тизими хўжалик тармоқларини, корхоналардаги и. ч. жараёнларини, меъёрийтехник ҳужжатларнинг жорий этилиши ва уларга амал қилинишини, савдо корхоналаридаги ўлчов воситаларини назорат қилиш ва б. ишларни ҳам ўз ичига олади. Ўзбекистон Республикасида Стандартлаш масалалари билан «Узстандарт» агентлиги шуғулланади (яна қ. Стандарт).