СТАРАПЛАНИНА

СТАРАПЛАНИНА (болгар тилида — кекса тоғ) , Болқон тоғлари — Болгариядаги тог системаси. Ғарбдан шарққа 555 км га чўзилган бир неча бурмали тог тизмаларидан иборат. Энг баланд жойи 2376 м (Ботев тоги). Тоғ чўққилари текис, шим. ён бағирлари ётиқ, жан. эса нисбатан тик. Сланец, гранит, оҳактош ва қумтошлардан тузилган. Карст ривожланган. Бош тизма шимолга томон Дунай текислигигача пасайиб боради. Иклими мўътадил нам. Йиллик ёғин 800—1000 мм. Шим. ён бағрига ёғин куп тушади. Қишда тоғлар қор билан қопланади. Старапланинадан Дунай ва Марица дарёлари ирмоклари бошланади. Ён бағирларида 1700 м баландликкача дуб, қорақайин, юқори қисмида игна баргли дарахтлар усади. Энг баланд қисми ўтлоқ. Фойдали қазилмалардан кўмир, мис, темир, қўрғошинрух рудалари бор. Минерал булоклар ва курорт кўп.