СТАРКРИМСОН

СТАРКРИМСОН — кечпишар олма нави. 1952 й. да АҚШ да Старк Делишее навининг куртак мутацияси тарзида ажратиб олинган. Дарахти кучсиз ўсади, шохлари суст ривожланиши билан бошқа олма навларидан фарқ қилади. Асосий шохчалари зич, новдалари калта ва йўғон, сарғимтиркўкиш. Кўчати экилгандан сўнг 3йили ҳосилга киради. Голден Дилишес, Жонатан, Ренет, Симиренко, Кинг Девид каби навлардан яхши чангланади. Меваси чиройли, шакли чўзиқконуссимон. Пўсти тиғиз, усти мумғубор билан қопланган. Сирти тўқ қизил, йирик нуқталари бор. Эти сарғимтироқ, карсилдоқ, нафис, серсув, шириннордон, хушбўй мазали. Меваси авг. охири — сент. бошларида териб олинади, янв. гача сақлаш мумкин. Асосан, тоғ одди зоналарида етиштирилади. Касалликлардан кам зарарланади. 1993 й. дан Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятлари учун р-нлаштирилган.

Loading...