СТАВРОПОЛЬ

СТАВРОПОЛЬ (1935-43 й. ларда Ворошиловск) — РФ Ставрополь ўлкасидаги шаҳар (1785 й. дан), ўлка маркази. Ставрополь қирларида жойлашган. Т. й. станцияси. Автомобиль йўллари тугуни. Аҳолиси 344,2 минг киши (1998). Ставрополь 1777 й. да Россия ҳудудларини жан. томон кенгайтириш учун истеҳком сифатида бунёд этилган. 1822 й. дан Кавказ вилояти, 1847 й. дан Ставрополь губернясининг маркази. Шим. Кавказнинг йирик саноат ва маданият марказларидан бири. Машинасозлик ва металлсозлик (станок, асбоб, автомобиль кранлари, автоприцеплар, электр аппаратура ва б. ишлаб чиқарилади), кимё (техника углероди, кимё реактивлари ва люминофорлар з-длари), енгил (кўнпойабзал ва тикувчилик), мебель саноатлари корхоналари бор. Курилиш материаллари, полифафия ктлари ишлаб турибди. 5 олий ўқув юрти (политехника, қишлоқ хўжалиги., тиббиёт, пед интлари, Москва кооператив интининг филиали), бир қанча ўрта махсус билим юрти, 2 театр (драма ва қўғирчоқ театрлари), 3 музей фаолият кўрсатади. Бир қанча илмий тадқиқот интлари мавжуд.

Loading...