СТЕАРИН КИСЛОТА

СТЕАРИН КИСЛОТА, октадекан кислота, СН3 (СН2) |6СООН алифатик каторнинг бир асосли тўйинган карбон кислотаси. Рангсиз кристалл модда. Мол. м. 284,47. Суюкланиш т-раси 69,6°, кайнаш т-раси 376,1°, [13,3 кПа босимда (100 мм сим. уст.)], зичлиги 849 кг/ м3 (70°да). Сувда эримайди, органик эритувчиларда оз эрийди. Стеарин кислота табиатда кенг тарқалган юқори ёғ кислоталаридан бири. Стеарин кислотанинг глицеридлари кўпчилик ёғ ва мойларнинг асосий таркибий қисми ҳисобланади. Стеарин кислотани стеариндан чўктириш ва дистиллаш усулида, олеин кислотани гидрогенлаб ва б. усулларда олиш мумкин. Стеарин кислотанинг ишқорли тузлари — совун. С. к. органик синтезда, аналитик кимёда, вулканизацияда ва резина тайёрлашда ишлатилади. Натрий, литий, кальций, қўрғошин ва б. металларнинг стеаринатлари пластик суркамалар компоненти сифатида, косметик моддалар олишда қўлланади.