СТЕЛЛИТ

СТЕЛЛИТ (инг. stellite — фирманинг номидан, лот. Stella — юлдуз) — асосини кобальт (Со) ташкил қиладиган қуйма қаттиқ қотишмалар гуруҳининг умумий номи. Таркибида хром (Сг, 2733%), вольфрам (W, 13—17%), кремний (С, 1,8—2,5%) ва б. элементлар бўлади. Жуда қаттиқ, ейилишга чидамли ва коррозиябардош материал. Юқори траларда ҳам қаттиқлигини сақлайди. Стеллит деталь ва асбоблар (мас, клапанлар эгарлари, газ турбиналари кураклари, кимё аппаратлари ва б.)нинг иш сиртига суюклантириб қоплаш учун ишлатилади.

Prev Article

СТЕЙНИЦ