СТЭНЛИ Уэнделл Меридит

СТЭНЛИ Уэнделл Меридит (1904.16.8, Рижвилл, Индиана штати — 1971.15.6) — америкалик биокимёгар ва вирусолог. АҚШ Миллий ФА аъзоси (1941 й. дан). Пристондаги Рокфеллер инти илмий ходими (1932 — 48), Берклидаги Калифорния ун-ти проф. (1948 й. дан). Илмий ишлари энзимлар ва оқсиллар вирусларининг табиатини ўрганишга оид. Илк бор вирусни микробиология услуби билан эмас, балки Ж. Д. Самнер ва Ж. Мортон усули билан суюқ экстрактни кристаллаб ажратиб олган. Вирус билан зарарланган бир тонна тамаки баргларидан бир неча г кристалл ҳолдаги тирик вирус ажратиб олишга муваффақ бўлган ва унинг оқсил модда эканлигини исботлаган (1935). Полиомиелит вирусини ажратиб олиб, таркибини текширган (1955). Нобель мукофоти лауреати (1946, Ж. Х. Нортроп билан ҳамкорликда).

Loading...