СТЕРЕОТЕЛЕВИДЕНИЕ (стерео… ва телевидение) — томошабинда кузатилаётган тасвирлар чуқурлиги ва ҳажмийлиги таассуротини пайдо қиладиган телевидение тизими. Чуқурлик ва ҳажмийлик таассуроти одамнинг кўриш бинокулярлиги (икки кўз билан кўриш) хусусияти оқибати. Стереотелевидениеда айнан бир объектнинг тасвири бирбиридан маълум масофада жойлашган икки вазиятдан туриб узатилади. Шунда объектнинг стереожуфтликни ҳосил қиладиган икки тасвири шаклланади. Телевизор экранида бу тасвирлар томошабинга алоҳидаалоҳида таъсир қилади, яъни чап кўзга стереожуфтликнинг чап тасвири, ўнг кўзга ўнг тасвири кўринади. Оққора ва рангли ҳажмий телевидениенинг бир неча тизими мавжуд. Булар телевизион кўрсатувларни узатиш учун ҳам (баъзан), амалий мақсадларда ҳам (кўпроқ) қўлланади.