СТИПЕНДИЯ (лот. stipendium — ҳақ, маош) — олий ўқув юртларининг кундузги бўлимида ўқийдиган талабалар, ишлаб чиқариш. дан ажралган хрлда и. т. иши олиб борувчи аспирант, докторант ва малака ошириш курелари тингловчиларига ҳар ойда мунтазам бериб туриладиган пул нафақаси. Ўзбекистонда Стипендия давлат бюджетидан тўлаб борилади. Янги қабул қилинган талабаларга кириш тест саволлари бўйича олган баллари натижаларига қараб Стипендия берилади. Олий ўқув юрти талабаларига ўқитилаётган ўқув фанларини ўзлаштириш даражасига караб Стипендия микдори белгиланади. Талабаларга Стипендия микдорини белгилашнинг табақалаштирилган шаклига амал қилинади ва талабанинг сессия якуни бўйича тўплаган умумий рейтинг бали унга асос қилиб олинади. Бакалавр, магистр ва аспирантлар учун давлат Стипендия ларининг турли шакллари жорий этилган. Уларнинг энг юқориси Ўзбекистон Республикаси Президенти Стипендия сидир. 10 йўналиш бўйича бакалавр (1993 й. дан), магистр (2002 й. дан) ва 5 йўналиш бўйича аспирант (1993 й. дан) ларга берилади. Шунингдек, ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан олий ўқув юртлари бакалаврлари учун муайян йўналишлар бўйича Алишер Навоий, Улуғбек, Беруний, Ибн Сино номидаги давлат Стипендия лари таъсис этилган. Мазкур Стипендиялар олий ўқув юртларида аъло ўқийдиган, жамоат ишларида фаол иштирок этадиган, и. т. ишлари билан шуғулланадиган ва белгиланган махсус имтиҳонларни муваффақиятли топширган юқори курс бакалаврларига берилади. Айрим ин-т ва ун-тларнинг турли номдаги (мас, Замахшарий, Беҳзод номидаги) Стипендиялари, жамғармалар (мас, Амир Темур, Соғлом авлод учун жамгармалари)нинг Стипендиялари ҳам мавжуд. Турли мулк шаклларига асосланган корхона, фирма, қишлоқ хўжалиги. ширкатлари, қурилиш, транспорт, алоқа ташкилотлари томонидан олий ўқув юртларига юборилган талабалар, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларига ана шу корхона, фирма, ширкат, ташкилотларнинг ўзлари шартномада белгиланган миқдорда Стипендия тўлайдилар.
Аспирант ва докторантлар Стипендия сининг микдори олий ўқув юртлари, и. т. институтларининг категориялари ҳамда уларнинг аспирантура ва докторантурага кириш арафасидаги маошига қараб белгиланади. 2001 й. гача касбқунар коллежи ўқувчиларига ҳам Стипендия берилган. Асқарали Сулаймонов.