СТИРОЛ

СТИРОЛ (фенилэтилен, винилбензол, этинил бензол, циннамен) , С6Н5СН=СН2 — ароматик углеводород, ўзига хос ҳидли рангсиз суюқлик. Мол. м. 104,14. Суюқланиш т-раси —30,628°, қайнаш т-раси 145,2°, зичлиги 906 кг/ м3 (20° да). Метанол, этанол, ацетон, эфирлар, углеводородлар, сирка кислотада эрийди, сувда эримайди. Ўзи ҳам кўпчилик органик моддаларни яхши эритади. Ўсимлик смоласи (стиракс) да, натурал газ ва б. углеводород газлари пиролизи маҳсулотларида, нефть мақсулотларини крекинглаш ва пиролизлаш маҳсулотларида, тошкўмир ва қўнғир кумир смолаларида, сланец мойида ва ғ. к. да бўлади. Стирол кимёвий реакцияларга шиддатли киришади, полимерланади. С, асосан, полистирол, шунингдек, турли сополимерлар, мас, бутадиенстирол каучуклар, полиэфир смолалар ишлаб чиқариш. да қўлланади; стиролнинг дивинилбензол билан сополимерлари ион алмашинувчи смолалар сифатида ишлатилади.

Стиролнинг буғлари шиллиқ пардаларга таъсир этади, унинг ҳавода рухсат этиладиган концентрацияси 5 мг/м3. С. саноатда, асосан, 500—630° трада сув буғи оқимида этилбензолни каталитик дегидрогенлаб олинади.

Loading...