СТРАБОН

СТРАБОН (Strabon) (мил. ав. 64/63 — мил. 23/24) — юнон географи ва тарихчиси. Кўп саёҳатлар (Юнонистон, Кичик Осиё, Италия ва Миср) қилган. Антик давр географик билимлари якуни бўлган «Геофафия» (мил. ав. тахм. 7й., 17 китобдан иборат) ва «Тарихий хотиралар» деган (бизгача етиб келмаган) асарлар муаллифи. Асарда Ғарбий ва Марказий Европа, Кичик Осиё, Шим. ва Шарқий Қора денгиз соҳиллари ҳақида географик маълумотлар тўпланган. Шу билан бирга асарда кўплаб тарихий, этн. маиший тафсилотлар келтирилган, хусусан, Қрим я. о. ва Днепр бўйига келиб жойлашган қабилалар, скифлар, роксоланларнинг хўжалиги ва маиший турмуши ҳақида, Шим. ва Шаркай Қора денгиз соҳилларида жойлашган антик шаҳарларнинг қурилиши, турмуши, хўжалиги, тарихи, Боспор давлатининг тарихи ва хўжалиги ҳақида қимматли маълумотлар жойлашган. «География»да, шунингдек, қад. Ўрта Осиё геогр. си, унда яшаган қабилалар (саклар, парфянлар, бақтрияликлар, дахлар ва б.) ва уларнинг урфодати, тили, Буюк ипак йули ўтган жойлар ҳақида қимматли маълумотлар ҳам бор.