СТРАСБУРГ

СТРАСБУРГ, Страсбур — Франциянинг шарқий қисмидаги шаҳар, Иль дарёсининг Рейн дарёсига қуйилиш ерида жойлашган. Эльзаснинг тарихий пойтахти. Қуйи Рейн департаментининг маъмурий маркази. Ахолией 267 минг киши (1999). Транспорт йўлларининг йирик тугуни. Даре порти. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Машинасозлик, тўқимачилик, ёғочсозлик, озиқовқат, нефтни қайта ишлаш саноати корхоналари мавжуд. ун-т, консерватория, музейлар бор. С. кельтлар қишлоғи ўрнида бунёдга келган. Страсбург номи билан 6-а. дан маълум. 925 й. дан Германия қироллиги таркибида. Ўрта асрларда йирик саноат маркази бўлган. 1681 й. дан Франция таркибига кирган. 1871 — 1919 й. ларда Германия таркибидаги ЭльзасЛотарингия империя ерининг маркази эди. Версаль сулҳ шартномасига кўра, 1919 й. да Франпияга қайтарилган. Меъморий ёдгорликлардан собор (11—16-а. лар), готика черкови (13 — 14-а. лар), епископ саройи (1722—28), ратуша (1730), Роганов саройи (1732 — 42) ва б. сақланган.

Loading...