СТРАТИГРАФИЯ

СТРАТИГРАФИЯ (лот. stratum тўшама, қатлам ва графин) — геологиянинг Ер пўсти кесимидаги тоғ жинслари мажмуининг шаклланиш изчиллигини ва жойлашган ўрнидаги дастлабки нисбатини ўрганувчи бўлими. С чўкинди тоғ жинслари қатламларини кузатиб, ўтмиш геологик даврларда уларнинг фациал ўзгаришларини ҳамда ён атроф (қуйи ва устки) қатламларда такрорланмайдиган ўзига хос белгиларга эга бўлган ва маълум бир бирликка мужассамлашган тоғ жинсларининг стратиграфик йиғиндисини тадқиқ қилади. Ер органик дунёсининг такрорланмас тараққиётини акс эттирувчи чўкинди қопламлардаги қазилма организмларнинг таркибини аниқлаш ўрганилаётган ётқизиклар ёшини ҳамда ўхшашлигини белгилашда аҳамиятга эга (қ. Биостратиграфия). Шу жиҳатдан Стратиграфия палеонтология ва геохронология билан узвий боғлиқ. Стратиграфиянинг асосий вазифаси стратиграфик кесмаларни ажратиш, уларнинг тарқалишини кузатиш, турли кесмаларни ва узилиб бирбиридан узоклашган кесма булакларини ўзаро қиёслашдир. Стратиграфия ёрдамида Ер пўстининг геологик ривожланиш тарихини тиклаш мумкин; чўкинди формациялар шаклланишининг вакти ва шароитлари аникланади, регионал ривожланишнинг тектоник ҳамда геодинамик жараёнлари тикланади; геологик хариталар тузиш учун зарур булган барча категориядаги қиёсий ва стратиграфик схемалар ишлаб чиқилади. Стратиграфиянинг назарий асослари, принцип ва услубларига 20-а. да жуда кўп ишлар багишланган. Бироқ бу фаннинг асослари ва баъзи бир кридаларига 17 — 19-а. лардаёқ Дания, Англия, Франция ва Германия олимлари томонидан асос солинган. Даниялик олим Н. Стено (1638 — 86) тоғ жинслари қатламланишининг кетма-кетлиги қонунини аниклади. 19-а. 1-ярмида инглиз олимлари Р. Мурчисон ва А. Седжвик, француз Ж. Кювье ва б. нинг тадқиқотлари Стратиграфияни янада ривожлантирди. 18-а. охирларида Ғарбий Европада Ер пўстини ташкил қилган ётқизиқларни бирламчи (ҳоз. палеозой ётқизиқлари), иккиламчи (мезозой) ва учламчи (кайнозой) даври жинсларига бўлиш қабул қилинган. Дастлабки икки термин тезда ўз аҳамиятини йўқотди. 1759 й. италиялик геолог Ардуино таклиф қилган учинчи термин ҳоз. ҳам қўлланилади [қ. Учламчи система (давр)]. 1829 й. энг янги бўш ётқизиқларни француз геологи Ж. Денуайе тўртламчи давр ётқизиқлари номи билан ажратди [қ. Тўртламчи система (давр)]. 19-а. нинг 1-ярмида турли мамлакатларда олиб борилган тадқиқотлар натижасида геологик система (давр)лар ажратилди ва Ер тарихида уларнинг изчиллиги (кетма-кетлиги) белгиланиб, умумий бўлинмалари қабул кили иди ва аввал ажратилган системалар, бўлимлар қайд килинди. 1900 й. француз геологи Э. Реневье факат система бўлимларинигина эмас, балки ярус бўлимларини ҳам ўз ичига олган йиғма, «хронофаф»ни таклиф этди. Умумий стратиграфик шкала 20-а. ўрталарида Ер тараққиётининг энг кад. боскичлари интенсив равишда ўрганила бошлади ва ягона системасини белгилаш имконияти туғилди. Стратиграфияда қатламланишнинг изчиллиги ҳақидаги қонун асосий ўрин тутади; бу қонунга мувофиқ, қатламлар нормал ҳолатда ётганда ҳар бир остки қатлам устки қатламга нисбатан қадимийроқцир. Бу қонундан истисно ҳоллар фақат тектоник деформация натижасида катламларнинг дастлабки ётиши бузилгандагина кузатилади ва бунда қатламлар тўнтарилган ҳолатда ҳам ётиши мумкин. Ўтган геологик даврлар хавзаларида қаватланган тоғ жинслари қатламлари муайян изчилликда ётади, бу қатламларни ўрганиб, стратиграфик устун (колонка) тузиш мумкин. Бу устунларни киёслашда турли методлардан фойдаланилади, булардан энг кенг тарқалгани ва ишонарлиси палеонтологик метод бўлиб, у Ер органик дунёсининг такрорланмайдиган прогрессив таракқиётига асосланган. Палеонтологик метод палеоэкологик маълумотлар ҳисобга олинган тақдирдагина қўлланиши мумкин. Қазилма организмларнинг барча гурухлари стратиграфик корреляция мақсадларида фойдаланилади. Жуда кўп микдорда учрайдиган майда организмлар қолдиклари, айниқса, муҳим аҳамиятга эга. Спорачанг анализи ҳам худди шундай хусусиятлари билан ажралиб туради, бу анализ фанерозой барча бўлинмаларининг чўкинди қатламлари ёшини аниклашда қўлланилади. Токембрийнинг анча қад. ёткизикларида ҳайвонлар қолдиғи ниҳоятда кам, кўкяшил сувўтларнинг ҳаёт фаолияти излари кўплаб учрайди, улардан 1960й. ларда юқори токембрийнинг карбонат қатламларини бўлиш ва корреляция килишда муваффақиятли фойдаланилди. Анча қад. ётқизикларни ўрганишда чўкинди ва магматик тоғ жинсларидаги турли элементлар (К, V, РЬ)нинг радиоактив парчаланишига асосланган изотоп усули етакчи аҳамиятга эга. Чўкинди жинсларнинг изотоп ёшига оид маълумотлар жуда кам. Аниклашнинг рубидий методи турли гилли жинслар ва нордон эффузивларни аниқлашда қўлланилади. Кўрсатилган методлар ёрдамида чукинди қатламларга кириб қолган турли интрузив тоғ жинслари ёши ҳақидаги анча тўлиқ маълумотларни олиш мумкин. Бундан ташқари, чўкинди ва вулканоген қатламларни корреляция килишда литологик ва геокимёвий тадқиқотлар, разведканинг геофизик усулларидан фойдаланилади. Корреляциянинг барча методларини кўллаш натижасида бутун Ер шари учун умумий йиғма стратиграфик бўлинмалар системаси белгиланди. Стратиграфия регионал геологик тадқиқотларда асос бўлиб хизмат қилади ҳамда майдоннинг тектоник хусусиятларини тушунтириш, фойдали қазилмаларни қидириш ва разведка ишлари йўналишини аниқлашга ёрдам беради. Стратифафик кесмани батафсил ўрганмай туриб геологик хариталар тузиш мумкин эмас. Стратиграфиянинг методлари — биостратифафик, литологик, радиологик, экостратифафик ҳамда воқеликни тиклашдан иборат.

Кўпгина биотик ўзгаришлар (кўплаб қирилиб кетиш, таксонлар хилмахиллигининг ҳаддан тез кўпайиши, янги турларнинг пайдо бўлиши)га эволюцион ўзгаришлар билан бирга турли хил абиотик омиллар (океан ҳавзасининг кенгайиши ёки қисқариши, океан сатҳининг кўтаршшбпасайиши, иқлим ва яшаш муҳитининг ўзгариши, атмосфера ва гидросфера таркибидаги ўзгаришлар ҳамда космик хрдисалар)нинг ҳам таъсири катта. Ўзига хос фарқ қилувчи шундай ўзгаришлар изини Ернинг геологик тарихида Халқаро стратиграфик шкаланинг деярли барча бўлинмалари чегараларида учратилган. Ўзбекистонда қўлланиладиган стратиграфик бирликлар шкаласи баъзи бир бўлим ва ярусларни бўлиниши ва индексланиши (худудий хослик белгилари туфайли) билан бир оз фаркланади. Ўзбекистоннинг стратиграфик тузилишини ўрганишга олимлардан А. Д. Архангельский, Т. А. Сикстель, О. И. Сергунькова, Ю. М. Кузичкина, 3. М. Абдуазимова ва б. лар ҳисса қўшган. Ҳар бир мамлакатда стратиграфик шкаланинг умумий ва маҳаллий бўлинмалари стратиграфик кодекс қоидалари системаси асосида ажратилади. Геологик вактни ўлчашнинг эталони қилиб умумий халқаро стратифафик шкала қабул қилинган (2Халқаро геологик конгресс Болонье, 1881 й.). 20-а. нинг ўрталарида унга қўшимча қилиб стратиграфик шкаланинг анча йирик бўлинмаси — зон мобайнида шаклланган эонотема киритилган; эра мобайнида шаклланган ётқизиқларни билдирувчи, аввал ишлатилган «гуруҳ» термини, «эратема» термини билан алмаштиридди. Стратиграфик бўлинмаларнинг ҳар бири Ернинг табиий ривожланиш босқичи ва унинг органик дунёсига мувофиқ келади; улар барча материкларда ва 1970й. ларда ўтказилган бурғилаш ишлари кўрсатганидек, океан ботикларида ҳам аниқланди. Баъзи тадқиқотчиларнинг фикрича, геологи к яруслар ва стратиграфик зоналар фақат маҳаллий аҳамиятга эга; бу фикр агар фаунаси бошқалардан ажралган ҳолда ривожланган ва Дунё океани билан боғлиқ бўлмаган (мас, Кора денгиз—Каспий ҳавзасининг неоген ётқизиқлари) алоҳида палеоҳавза материаллари асосида ажратилган ярус ва зона учун тўғри бўлади. Агар ярус ва зоналарнинг стратотипи қилиб очиқ океан ҳавзаларининг кесимлари олинса, бу бўлинмаларни бутун Ер шари бўйлаб кузатиш мумкин. Антропоген (ёки тўртламчи) система учун бўлинмаларнинг палеоиқлим маълумотларига асосланган, уларнинг ўзаро боғликлигини акс эттирувчи ўз шкаласи таклиф қилинган. Мавжуд маълумотларнинг кўрсатишича, геологик бўлимлар, ярус ва зоналар токембрийда ҳозирча ажратилмайди, система ва эротемалар фанерозойдагига нисбатан бутунлай бошқача асосланишга эга; уларга эквивалент бўлган протосистема ва протоэротемалар — фитемалар тўғрисида гапириш тўғрироқ бўлади. Ягона ёки умумий стратиграфик шкаланинг бўлим, ярус ва зоналарини ҳамма ерда ҳам исталгандек аниклаб бўлмайди ва кесимлар тузилишининг маҳаллий хусусиятларини акс эттирмайди. Шунинг учун кўп р-нларда стратифафик таснифнинг асоси бўлиб, маҳаллий стратиграфик кичик бўлимлар хизмат қилади; агар улар палеонтологик асосга эга бўлса ва йўналиш бўйича ўз таркибини сезиларли ўзгартирган ётқизикдарни ўз ичига олса, унда горизонтларга (тахм. ўлчами бўйича ярус ва кичик ярусларга мос келадиган ва лоналар (локал зоналар)га ажратилади. Аксинча, агар маҳаллий бўлинмаларни ажратишда тоғ жинслари литологик таркибининг ўзига хос хусусияти етакчилик қилса, бундай ҳолатда литостратиграфик бўлинма нинг алоҳида системаси қабул қилинади. Охирги халқаро стратиграфик шкала 2000 й. да Бразилияда ўтган 31-Халқаро геологик конгрессда қабул қилинган.

Ад.: Абдуазимова 3. М.,Абдуллаев Н . Р., О международной стратиграфической шкале, Т., 2000; Степанов Д. Л., Месежников М . С, Обҳая стратиграфия (Принципы и методы стратиграфических исследований), Л., 1979.

Зоя Абдуазимова.

Loading...