СТРАТОСФЕРА

СТРАТОСФЕРА (лот. stratum — катлам ва юн. sphaira — шар) — тропосфера устида юқори кенгликларда 8 — 10 км, экватор яқинида эса 16—18 дан то 50— 55 км баландликларгача бўлган оралиқда жойлашган, т-раси —40° (—80°)дан то 0° гача ортадиган атмосфера қатлами. Стратосфера қатламининг қуйи чегараси — тропопауза географик кенглик, йил вақти ва циклон фаолиятига қараб ўзгаради. Одатда, тропопаузадан 24—25 км гача қуйи Стратосфера ва қолгани юкори Стратосферага ажратилади. Қуйи чегарасида ўртача тра йил вақти ва кенгликка қараб —45° дан —75° гача, юқори чегарасида —20° дан Қ20° гача бўлиб, сув буғи микдори жуда оз бўлади. Пекин 20—30 км баландликда баъзан садафсимон булут ҳосил бўлади. У кундузи деярли кўринмайди, кечаси қуёш нури таъсирида ялтираб кўринади. Садафсимон булут, асосан, яхлаган сув томчиларидан иборат. Аэрология ва Ернинг сунъий йўлдошлари ёрдамида Стратосфера ўрганилган. Стратосферада ҳам ҳаво алмашиниши бўлиб, тра ва шамол тезлиги ўзгариб туради. Шамолнинг максимал тезлиги Стратосферанинг юқори қисмида жуда катта (езда 60—80 мҒс; қишда 80—100 мҒс гача). Асосий шамол ғарб томондан эсиб, 20 км баландликда ёз вақтлари ўз йўналишини шарққа томон ўзгартиради. Стратосфера даги доимий газларнинг улуш миқдори тропосферадаги сингаридир. Бироқ Стратосферада озон, ҳатто мутлақ қийматларда тропосферадагига Караганда кўп бўлиб, унинг асосий миқдори 25—35 км баландликлар орасида тўпланган. Стратосфера маълум даражада озоносферат мос келади. Озон қатлами Қуёшдан келаётган қисқа тўлқинли, айниқса, ультрабинафша нурларни ютиб қолади, натижада ҳаво т-раси ортади. Стратосфера даги озон қатлами ультрабинафша нурларни Ер сиртига ўтказмайди, акс ҳолда Ерда ҳаёт бўлмас эди.

Тоҳир Мухторов.