СТРАУМАЛ Борис Петрович

СТРАУМАЛ Борис Петрович (1900.25.7, Слоним ш., ҳоз. Белоруссия, Гродно вилояти — 1987.29.4, Тошкент) — селекционер олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1960), қишлоқ хўжалиги. фанлари д-ри (1962), проф. (1967). Ўрта Осиё унтининг қишлоқ хўжалиги. фтини тугатган (1927). Ўзбекистонда биринчи МТС ташкилотчиси ва директори (1929— 31), СоюзНИХИ директори (1931— 39), илмий ишлар бўйича директор ўринбосари ва ўрта толали ғўза навлари селекцияси лаб. мудири (1942—71). 1971 й. дан Ўзбекистон ғўза селекцияси ва уруғчилиги и. т. ин-тида катта илмий ходим. Илмий ишлари янги ғўза навларини яратиш, селекцияуруғчилик ишлари схемаси ва методикасини ишлаб чиқишга бағишланган. У малла толали С4001, С4018, оқ толали С4727, С4480, Чимбой 3010, С4891 ғўза навларини яратган.

Ас: Сорта хлопчатника с основами селекции, Т., 1974; Сорт 108Ф, Т., 1977.

Loading...