СТРАХОВ Николай Михайлович

СТРАХОВ Николай Михайлович [1900.2(15).4, Волхов ш., ҳоз. Орёл вилояти — 1978, 13.7, Москва] — рус геологи ва геокимёгари, СССР ФА акад. (1953), ҳоз. замон назарий литологияси асосчиларидан бири. Асосий илмий ишлари Кора, Каспий, Орол денгизлари, Балхаш кўли, Тинч, Атлантика ва Ҳинд океанларидаги ҳоз. чўкиндилар генезисини аниклашга бағишланган. Страхов литогенезниж 4 типини аниқлади ва уларнинг Ер тарихидаги эволюциясини тавсифлади; диагенез, галогенез ва гумид руда ҳосил бўлиши назарияларини ишлаб чикди; ёнувчи сланецлар, тузлар, темир ва марганец рудалари, охактошдоломитли тоғ жинсларини текширди. Страхов чўкинди жинслар геокимёси тараққиётига салмоқли ҳисса қўшди, миграция шакллари, қад. сув ҳавзалари, океан, денгиз ва дарёларда Ғе, Мп, Р, V ва б. кимёвий элементларнинг тарқалиш қонуниятларини ўрганди.

Loading...