СТРИХНИН

СТРИХНИН (Strychninum), C21H22N2O2 — кучала уругидан олинадиган алкалоид. Мол. м. 334,42. Суюкланиш т-раси 282°, қайнаш т-раси 270°. 1818 й. да француз кимёгарлари П. Ж. Пельтье ва Ж. Б. Каванту кашф қилганлар. Стрихниннинг тузилишини инглиз кимёгари Р. Робинсон 1946 й. да аниклаган, америкалик кимёгар Р. Б. Вудворд 1954 й. С. нинг тўлиқ синтезини ишлаб чиққан. Стрихнин мураккаб полициклик бирикмадир, заҳарли; зарарли ҳайвонларни қиришда ишлатилади. Тиббиёт амалиётида Стрихнин нитрат қўлланади. Марказий нерв системасини қўзғатади, айниқса, орқа мия фаолиятини кучайтиради, катта дозалари тетаник талвасага олиб боради; кўриш, эшитиш, таъм билиш сезгиларини фаоллантиради; томирларни ҳаракатлантирувчи марказ ва нафас марказини қўзғатади. Скелет мускулларини таранглаштиради, парез ва фалажларда нерв системаси функциясини нормаллаштиради.

Loading...