СТРУКТУРАЛАР ГЕОЛОГИЯСИ

СТРУКТУРАЛАР ГЕОЛОГИЯСИ — тектониканкнт бир бўлими; Ер пўстида тоғ жинсларининг жойлашиши, пайдо бўлиш қонуниятларини, уларнинг деформацияси ва ётиш шаклларини ўрганади. Структуралар геологиясида «Структура» термини тоғ жинсларининг фазодаги ўрни ва тектоник ҳаракатлар натижасида уларнинг ўзгариши сифатида тушунилади. Сг. нинг асосий вазифаси — деформацияни келтириб чиқарувчи структура шаклларининг ташқи кўриниши (морфологияси) ва жинслар силжишидаги кинематика жараёнини тадқиқ этишдан иборат. Сг. турлича структура шакллари: қатламлар, бурмалар, дарзликлар, узилмалар, узилишли бузилишлар (ташлама, силжима, сурилма, шарьяжлар) ва магматик ҳосилаларни ўрганади (қ. Тектоник структуралар). Эндоген жараёнлар натижасида вужудга келган тектоник структура шаклларидан ташқари, экзоген жараёнлараа чўкиндиларнинг қатланиш жараёнида шаклланган седиметацион структуралар ҳамда гравитацион кучлар (мас, сув ости силжималари) юзага келиши натижасида ҳосил бўлган гравитацион структуралар мавжуд. Сг. фойдали қазилмаларни разведка қилйш ва уларни қазиб олиш билан бевосита биргаликда вужудга келди ва ривожланмоқда. Сг. 19-а. да Канада ва АҚШда (Ч. Р. Ван Хайз, Ч. Лизс ва Б. ва Р. Уиллислар — тектоник узилишлар, бурмалар, кливажлар), Россияда (Н. А. Головкинский — Шарқий Европа платформасида қатламларнинг ғосил бўлиши; А. П. Карпинский, В. А. Обручев — Олтой, Саян, Урал тоғларида рудали конларнинг тузилиши); Ғарбий Европада (А. Гейм, М. Бертран, Э. Арган — Альп тоғларининг сурилма ва бурмалари) вужудга келди. 20-а. ўрталарида Сг. нинг ривожланишига рус геологлари Н. С Шатский, А. Л. Яншин — платформалар, И. М. Губкин — нефтли структуралар; А. В. Пейве, В. Е. Хаин — чукур ер ёриклари, бурмалар ва узилиш пайдо бўлишидаги горизонтал ҳаракатлар, Ўрта Осиёда, жумладан, Ўзбекистонда Сг. ривожланишига фойдали қазилма конларини башоратлаш ва излаш ишларида кенг қўлланилишига А. В. ҳамда В. А. Королевлар ҳисса қўшган. Структуралар геологияси геологиянинг геологик съёмка, геоморфология, стратиграфия ва литология, петрография, гидрогеология ва муҳандислик геологияси фойдали казилмалар геологияси ва кончилик ишлари каби соҳалари билан узвий боғлиқ. Структуралар геологияси геотектониканинг назарий масалаларини ишлаб чиқишда муҳимдир. Тарихий анализ методи ёрдамида структураларнинг шаклланиш қонуниятларини аниклашда ҳам Структуралар геологиясидан фойдаланилади. Структура шакллари генезисини билишда тоғ жинсларининг деформациясини ўрганишнинг физик методлари кенг қўлланилади. Шунга кўра тоғ жинсларининг петрографик структура ва текстуралари тоғ жинсларининг тектоник деформациялари (тоғ жинслари тузилиши)ни акс эттиради. Микроструктураларни ўрганишни Структуралар геологиясининг махсус бўлими — петротектоника ташкил қилади. 20-а. ўрталаридан Структуралар геологияси маълумотларига суянган глобал тектоника ва геодинамика фанлари кенг ривожланган.

Loading...