СЦИНКЛАР (Scincidae), сцинксимонлар — калтакесаклар оиласи. Гавдаси бир неча см дан 65 см гача; узун, силлиқ ёки қиррали тангачалар билан қопланган. Оёклари қисман ёки тўлиқ редукцияга учраган; тупроқда ин қазиб яшайдиган Сцинкларнинг кўзи бўлмайди. 1200 га яқин тури маълум; кенг тарқалган, ер юзасида, ярим дарахтда ва тупроқда ин қазиб яшайдиган турлари бор. Ҳашаротлар ва айрим йирик турлари майда умуртқалилар билан озиқланади. Ўзбекистонда 5 тури (олтинранг мабуя, узуноёқ сцинк, Олой, чўл ва Осиё илонқуйруклари) тарқалган.