СЦИНТИЛЛЯТОРЛАР

СЦИНТИЛЛЯТОРЛАРионловчи нурланиш ёки элементар зарралар таъсирида ёруғлик чақнаши — сцинтилляция содир қиладиган люминофорлар. Ионловчи нурланиш ёки зарраларнинг ёруғлик энергиясига айланаётган энергия миқдори (конверсион эффективлик) ва ёруғсизланиш давомийлиги Сцинтилляторларнинг муҳим характеристикалари ҳисобланади. Кристаллофосфорлар (мас, ZnS, Nal), органик кристаллар (мас, антрацен, стильбен), пластмасса эритмалари, инерт газлар С. вазифасини бажариши мумкин. Сцинтилляторлар сцинтилляцион ҳисоблагичлараа қўлланади.

Loading...