СЦИНТИЛЛЯЦИЯ (лот. scintillatio милтиллаш) — ионловчи нурланишлар (мас, тез электронлар) таъсирида сцинтилляторларда ҳосил бўладиган қисқа муддатли (10~4 — 10~9с) ёруғлик чақнаши (люминесценция чақнаши). Сцинтилляцияни дастлаб инглиз олими У. Крус ZnS экранни азарралар билан нурлантириҳда кузатган (1903). Сцинтилляторнинг атом ва молекулалари зарядланган зарралар энергияси ҳисобига уйғонган ҳолатга ўтади; атом ва молекулалар уйғонган ҳолатдан асосий ҳолатга ўтишида ёруғлик чақнаши — С. кузатилади. Сцинтилляциянинг нурланиш спектри ва ёруғсизланиш давомийлиги люминесценловчи модда (сцинтиллятор) табиатига, равшанлиги эса ионловчи нурланишнинг табиатига, зарраларнинг хилига ва бу зарраларнинг сцинтилляторнинг атом ва молекулаларига узатаётган энергиясига боғлиқ (мас, азарра ва протонларнинг Сцинтилляцияси Рзарранинг Сцинтилляция сига қараганда равшанроқ). Ҳар бир Сцинтилляция битта зарра таъсирининг натижасидир; бу ҳодисадан сцинтилляцион ҳисоблагичларда элементар зарраларни қайд қилишда фойдаланилади. Сцинтилляция дастлаб 1932 й. да литийни тезлатилган протонлар билан бомбардимон қилинганда унинг ядроларини парчаланишида кузатилган.