СТУПА

СТУПА (санскритча — чўққи) — асосан, думалоқ ёки тўртбурчак шаклда қурилиб, диний маросимларга мўлжалланган буддавий меъморий иншоот. Тарихий манбаларда қайд қилинишича, Будданинг жасади куйдирилиб, кули 8 бўлакка бўлиниб, махсус қурилган Ступа ларга қўйилган. Улар Ҳиндистоннинг 8 шаҳарида — Рожагрих, Вайсали, Капилавасту, Аллакап, Рамгарам, Ветхадип, Кушинагар ва Пиппаливан ш. ларида бор. Кейинчалик Ступага ёдгорлик сифатида Будданинг муқаддас деб саналган аъзолари (сочи, тиши ва б.) солинган қутичалар жойлаштирилган. Ступа ларнинг ичи бўшлиқ эмас, яхлит тош, оҳактош, хом ғишт, пахсадан тикланган, шакли минорасимон, қўнғироқсимон ёки шарсимон бўлади. 4—5 см дан бир неча м гача. Дунёдаги энг баланд С. Мьянманинг Янгон ш. даги Шведагон (пойдевори 20 м, бал. 99 м) — меъморлик обидаси ҳисобланади. Ступанинг атрофи ўралиб, 4 та дарвоза қурилган. Буддизм тарқалган мамлакатларда Ступалар «дагоба», «субургон», «чортон», «пагода» деб номланган. Ўрта Осиё ҳудудидаги Ступалар 1—4-а. ларга оид бўлиб, асосан, жан. ҳудудда жойлашган. Ўзбекистондаги Зурмала минораси, Айритом, Крратепа, Фаёзтепа, Далварзинтепа қамда Ажинатепа (Тожикистон), Марв (Туркманистон) С. лари илмий ўрганилган. Баҳодир Турғунов.

Loading...