СУБЪЕКТ

СУБЪЕКТ (лот. subjectus — остида, пастда, асосида турувчи) — мантиқнинг ҳукм чиқарилаётган предметни билдирувчи термини. Грамматик анъаналарда «Субъект» термини ҳукм (фикр) предметига мувофиқ келувчи ran бўлагини билдириш учун қўлланган. Бу термин Ғарбий Европа синтактик терминологиясида айнан, таржимасиз қолдирилган; рус грамматикасида унинг калькаси — «подлежаҳее», ўзбекчада эса русча терминнинг мазмуний калькаси («эга») қўлланади. «Субъект» грамматик, мантиқий (коммуникатив, психологик) ҳамда семантик Субъект тушунчаларини бирлаштиради. Кўпчилик ҳолларда улар ёки асосан грамматик Субъект эгага тенг бўлади. Мас, «Бола йиғлаяпти» гапидаги «бола» сўзи бир пайтнинг ўзида ҳам С, ҳам эга ҳисобланади.

Loading...