СУБҲОНИЙ

СУБҲОНИЙ — халқ, селекциясида чиқарилган эртапишар серҳосил маҳаллий ўрик нави. Дарахти кучли усади. Шохшаббаси кенг ёйилиб усади, 25 — 30 ёшли дарахтининг бал. 12 м га боради. Меваси йирик, 40—50 г. Пусти тиғиз, эти тўқ сариқ, таъми нордонширин, хушхур. Меваси таркибида 14 — 18% канд, 0,6— 1,2% кислота,, 20—25,7% қуруқ модца, 23,8—26 мг% витамин С бор, данагидан осон ажралади. Данаги йирик (3 г гача), мағзи ширин. Пишган, лекин териб олинмаган меваси тўкилмай дарахтнинг узида туршакка айланади. Кўчати ўтқазилгач, 8—9йили ҳосилга киради, меваси июнь охири — июль бошларида пишади. 1520 ёшида тупидан 200—400 кг ҳосил олинади, яхши парвариш килинганда дарахти 50 — 60 й. мева беради. Нам етарли ерларда мўл ҳосил қилади. Мевасидан юқори сифатли баргак олинади (26% баргак тушади), компот, мураббо пиширилади. Касалликларга чидамли нав. Асосан, Тошкент вилояти, Фарғона водийсида экилади.

Loading...