СУБЛИМАЦИЯ

СУБЛИМАЦИЯ (лот. sublimo — юқори кўтараман) — модданинг кристалл (ёки қаттиқ) ҳолатдан суюқ ҳолатга ўтмай туриб, бевосита газ ҳолатга ўтиш жараёни; иссикликнинг ютилиши билан содир бўлади (I жинс фазавий ўтиш).

Каттиқ жисмларнинг ҳаммаси, мустасносиз, озмикўпми Сублимация ланади. Баъзи моддаларда, мас, қаттиқ карбонат-ангидрид, йод, камфора, нафталинларда Сублимация етарли тезлик билан юз беради; бошқа моддаларда бу жараён одатдаги трада жуда секин боради ва амалда уни сезиб бўлмайди. Модданинг масса бирлигини ўзгармас трада газ ҳолатига ўтказиш учун унга берилиши лозим бўлган иссиқлик солиштирма сублимация иссиқлиги, ўзгармас босимда қаттиқ жисмнинг бевосита газеимон ҳолатга мувозанатий фазавий ўтишидаги тра Сублимация т-раси деб аталади. Сублимация тезлиги, яъни вақт бирлиги давомида газ ҳрлатга ўтган модда массаси унинг асосий кинетик тафеилоти ҳисобланади. Метеорологияда сув буғининг тўғридантўғри муз ҳолатига ўтиши ҳам Сублимация деб юритилади.

Сублимациянинг қаттиқ моддаларни қўшилмалардан тозалашда, космик аппаратларни юқори традан ҳимоялашда ва б. да аҳамияти катта.

Loading...