СУБОШИ

СУБОШИ — лашкарбоши, саркарда, олий бош қўмондон. Бу унвон Турк хоқонлигида салтанат учун қилган буюк хизматлари, саркардалик истеъдоди билан донг таратган шахслар (мас, Турк хоқонлигида Култегин, Мўғилон, Инал қаған) гагина берилган. Қорахонийлар қўшинида Сдан ростгўйлик, шижоат ва ботирлик, ҳарбий амалиётлар чоғида турли ҳарбий маҳорат ишлата билишлик талаб қилинган. Салжуқийлар салтанатида «Субоши» атамаси қабила бошлиғи, вилоят, ўлка ҳокими маъноларида қўлланган. Салжуқийлар сулоласи асосчиси Салжуқ хам С унвонига эга бўлган. Вилоят ҳокимларига С унвони қатори арабча «амир» унвони ҳам берилган. Субоши султон фармонига мувофиқ ҳарбий юришга чиққан. Усмонли турклар давлатида Субоши аввалги мавқеини аста-секин бой берган, у чекка вилоятларда миршаб вазифасини бажарган. Унинг вазифасини башбук, мири аширет, рейе деб аталган амалдорлар эгаллаган. Айни шу маънода Субошининг Ўрта Осиёда ҳам фаолият кўрсатганлиги тарихий манбаларда акс этган. Ҳоз. Туркияда ермулкни бошқарувчи шахс С. атамаси билан аталади.

Loading...